Главная » 2012 » dekabr » 9 » «Бетис» - «Барселона» учрашуви олдидан Превью
17:34
«Бетис» - «Барселона» учрашуви олдидан Превью

Бугун Тито Виланова жамоасини қийин сафар учрашуви кутиб турибди. "Бетис" ҳақиқатда жиддий ва ноқулай рақиб, айниқса ўз майдонида. Уларнинг майдонидан ғолиб бўлиб қайтиш доим оғир бўлган. Буни қуйида келтириладиган статистикалардан ҳам билиб оласиз. Демак, учрашув превьюси эътиборингизга тақдим қиламиз. 


Учрашув бошланиш вақти.

Якшанба, тунда, 01-00


Тўғридан-тўғри трансляция.


"Спорт" телерадиоканали ҳамда НТВ-Плюс Футбол (шарҳловчи: Василий Уткин), 00:55


Рақиб ҳақида қисқача маълумот.


Номланиши: «Реал Бетис» / Real Betis Balompiй S.A.D.


Ташки этилган йили: 1907.


Автоном вилоят: Андалусия.


Шаҳар: Севилья.


Лақаби: Los Bйticos (Бетика аҳолиси), Los Verdiblancos (оқ-яшиллар), Los Verderones (яшиллилар).


Стадион: «Бенито Вильямарин» (52 700 ўрин).


Рақибнинг мавсумга киритган қайдномаси


Дарвозабонлар


№ 1. Касто


№ 13. Адриан


№ 25. Фабрисио


Ҳимоячилар


№ 6. Алекс Мартинес


№ 23. Начо


№ 4. Амайя


№ 5. Дорадо


№ 3. Марио


№ 12. Паулао


№ 16. Перкис


№ 2. Хавьер Чика


№ 7. Анхель


№ 22. Нельсон


Ярим ҳимоячилар


№ 8. Рубен Перес


№ 10. Беньят Этчебаррия


№ 14. Сальва Севилья


№ 20. Носа Игибор


№ 21. Каньяс


№ 11. Посуэло


№ 15. Жоэл Кэмпбелл


Ҳужумчилар


№ 17. Хуан Карлос


№ 9. Хонатан Перейра


№ 19. Хорхе Молина


№ 24. Рубен Кастро


№ 18. Сальвадор Агра


Бош мураббий: Хосе Мель

«Бенито Вильямарин»да ўтган сўнгги йиллардаги ёрқин ўйинлар:


2001/02 мавсум. 29-тур. 09.03.2002. «Бетис» - «Барселона» - 2:1.
Голлар: Дани, 3 (1:0). Ито, 54 (автогол) (1:1). Дани, 77 (2:1).
«Бетис»: Пратс, Луис Фернандес, Филипеску, Хуанито (Беленгер, 86), Ривас, Капи, Ито, Денилсон (Каньяс, 79), Хоакин (Варела, 64), Бенхамин, Дани.
«Барселона»: Бонано, Райцигер, Де Бур, Коко (Херард, 79), Пуйоль, Коку, Луис Энрике (Хави, 57), Мотта, Савиола, Клайверт, Ривалдо (Овермарс, 70).

2002/03 мавсум. 4-тур. 28.09.2002. «Бетис» - «Барселона» - 3:0.
Голлар: Альфонсо, 26 (пен.) (1:0). Хоакин, 66 (2:0). Варела, 83 (3:0).
«Бетис»: Пратс, Луис Фернандес, Хуанито, Ассунсао (Фернандо, 86), Варела, Капи, Ито, Арсу, Альфонсо (Касас, 81), Денилсон (Бенхамин, 75), Хоакин.
«Барселона»: Виктор Вальдес, Де Бур, Пуйоль, Фернандо Наварро, Хави (Херард, 72), Коку, Мендиета, Луис Энрике, Мотта (Габри, 46), Савиола (Жованни, 61), Клайверт.


2003/04 мавсум. 30-тур. 14.04.2004. «Бетис» - «Барселона» - 1:1.
Голлар: Савиола, 4 (0:1). Альфонсо, 35 (пен.) (1:1).
«Бетис»: Пратс, Луис Фернандес, Ривас, Таис, Лембо, Денилсон (Фернандо, 75), Ито (Арсу, 78), Хоакин, Бенхамин, Дани, Альфонсо (Тоте, 80).
«Барселона»: Виктор Вальдес, Райцигер, Бронкхорст, Олегер, Давидс (Маркес, 59), Хави, Коку, Луис Гарсия (Рюшту, 34), Мотта (Херард, 17), Иньеста, Савиола.

2004/05 мавсум. 11-тур. 14.11.2004. «Бетис» - «Барселона» - 2:1.
Голлар: Эду, 49 (1:0). Оливейра, 69 (2:0). Херард, 70 (2:1).
«Бетис»: Доблас, Хуанито, Ривас, Таис, Мелли, Каньяс, Хоакин (Альфонсо, 85), Ассунсао (Арсу, 75), Бенхамин (Фернандо, 46), Оливейра, Эду.
«Барселона»: Виктор Вальдес, Маркес, Пуйоль, Джио, Олегер (Херард, 59), Дамья, Хави (Андрес Иньеста, 72), Роналдиньо, Деку, Жюли (Ларссон, 64), Это'о.

2005/06 мавсум. 5-тур. 24.09.2005. «Бетис» - «Барселона» - 1:4.
Голлар: ван Боммель, 19 (0:1). Хуанито, 37 (1:1). Это'о, 67 (1:2). Это'о, 77 (1:3). Эскерро, 88 (1:4).
«Бетис»: Тони Доблас, Хуанито, Ривас (Исраэль, 77), Варела, Оскар Лопес, Фернандо (Хиско, 68), Хоакин, Ривера, Ассунсао, Мигель Анхель, Оливейра.
«Барселона»: Виктор Вальдес, Беллетти, Пуйоль, Эдмилсон (Иньеста, 45), Силвиньо, Олегер, Хави, ван Боммель, Ларссон (Макси, 78), Жюли (Эскерро, 68), Это'о.

2006/07 мавсум. 15-тур. 24.01.2007. «Бетис» - «Барселона» - 1:1.
Голлар: Роберт, 37 (1:0). Маркес, 60 (1:1).
«Бетис»: Тони Доблас, Мелли, Хуанито, Нано, Фернандо Вега, Арсу (Мигель Анхель, 69), Фернандо, Капи (Ривера, 58), Ассунсао, Роберт (Дани, 64), Собис.
«Барселона»: Виктор Вальдес, Маркес, Пуйоль, Джио, Олегер, Мотта, Роналдиньо, Деку, Иньеста, Жюли (Хави, 68), Савиола (Гудьонсен, 60).

2007/08 мавсум. 30-тур. 29.03.2008. «Бетис» - «Барселона» - 3:2.
Голлар: Бойан, 13 (0:1). Это'о, 15 (0:2). Эду, 62 (1:2). Хуанито, 76 (2:2). Эду, 78 (3:2).
«Бетис»: Касто, Мелли, Хуанито, Илич, Дамья, Марк Гонсалес (Одонкор, 53), Капи (Собис, 53), Ривера, Хуанде, Эду, Павоне (Хиско, 89).
«Барселона»: Виктор Вальдес, Пуйоль, Дзамбротта, Тюрам, Абидаль, Хави, Иньеста, Яя Туре (Гудьонсен, 88), Это'о, Анри, Бойан (Джиовани, 62).


2008/09 мавсум. 23-тур. 14.02.2009. «Бетис» - «Барселона» - 2:2.
Голлар: Мелли, 18 (1:0). Марк Гонсалес, 25 (2:0). Это'о, 35 (2:1). Это'о, 84 (2:2).
«Бетис»: Рикарду, Мелли, Фернандо Вега, Хуанито (Лима, 8; Монсон, 44), Илич, Марк Гонсалес (Хуанма, 58), Эмана, Мехмет Аурелио, Хуанде, Серхио Гарсия, Рикардо Оливейра.
«Барселона»: Виктор Вальдес, Мартин Касерес, Пике, Дани Алвес, Абидаль, Хави, Андрес Иньеста, Кейта (Анри, 57), Глеб (Месси, 57), Бускетс (Бойан, 80), Это'о.


2010/2011 мавсум. Испания кубоги. 1/4 финал. Жавоб ўйини. «Бетис» - «Барселона» - 3:1 (биринчи учрашув 5-0)


Голлар: Хорхе Молина, 2 (1-0), Хорхе Молина, 7 (2-0), Месси, 36 (2-1), Арсу, 45 (3-1).


«Бетис»: Кастро; Исидоро, Роверсио, Беленгер, Начо; Арсу, Ириней (Каньяс, 62), Сальва Севилья, Эзекиль (Фернандо Вега, 65), Хонатан Перрейра; Хорхе Молина (Израэль, 79).


«Барселона»: Пинто; Адриано, Пике, Милито, Максвелл; Маскерано, Хави (Бускетс, 78), Кейта; Афеллай (Абидаль, 78), Бойан (Жеффрен, 84), Месси.


2011/12 мавсум. 38-тур. 12.05.2012. "Бетис" - "Барселона" - 2:2


Голлар: Бускетс, 9 (0-1), Кастро, 71 (1-1), Кастро, 74 (2-1), Кейта, 92 (2-2).


"Бетис»: Касто, Дорадо, Паулао, Чика (Исидоро `73), Начо, Каньяс, Эчеберия, Монтеро (Санта Круус `58), Посуэло (Ноно `65), Перейра, Кастро.


«Барселона»: Вальдес, Адриано, Пике, Алвес, Маскерано, Бускетс, Кейта, Хави (Иньеста `83), Афеллай (Монтойя `58), Месси, Педро (Тельо `78).


Юқоридаги натижалардан кўриб турибсизки, "Барса"га бу стадионда жуда-жуда қийин бўлади. У ерда ўтказилган 47 учрашувдан атиги 18тасида ғалаба қозонилган, 16 бор мағлубият, 13 дуранг қайд этилган.

"Бенито Вильямарин"да бўлиб ўтган сўнгги икки учрашувнинг турнир жадвали юзасидан ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди, аммо бугуне ҳаммас и бошқача бўлади. Тито жамоасига 3 очко сув ва ҳаводек зарур. Тақибчиларни яқинлаштирмаслик ва ишончли юришни давом эттириш учун.

«Бетис»нинг ушбу мавсумдаги сўнгги беш ўйини:


11-тур. "Бетис" - "Гранада" 1:2


12-тур. "Севилья" - "Бетис" 5:1


13-тур. "Бетис" - "Реал Мадрид" 1:0

Испания кубоги. 1/16 финал. "Бетис" - "Вальядолид" 3:0

14-тур. "Депортиво" - "Бетис" 2:3


Ушбу чемпионатдаги статистикаси


4-ўрин, 25 очка (8 ғалаба, 1 дуранг, 5 мағлубият), тўплар нисбати 23 – 24


Севилья жамоаси чемпионатни ажойиб тарзда бошлади. Улар ҳозирда 4-ўринда бормоқдалар. "Бетис"дан нақақат "Реал", балки "Валенсия" ва "Атлетик"лар ҳам азият чекишди. Бошқа тарафдан "Бетис"нинг кучига ортиқча баҳо бериш керак эмас - "Мадрид" билан ўйинда уларга кўп жиҳатдан омад кулиб боқди, севилья дербисида эса улар тор-мор этилди.

Жароҳатланганлар:

«Бетис»: Игибор, Марио, Перкис, Паулао.


«Барселона»: Абидаль, Куэнка, Муньеса.


Четлаштирилганлар


«Бетис»: йўқ
«Барселона» : йўқ


Жамоанинг учрашувга қайдномаси

«Барселона»: Вальдес, Пинто; Алвес, Пике, Пуйоль, Маскерано, Адриано, Альба; Сонг, Бускетс, Хави, Вилья, Иньеста, Сеск, Тьяго; Алексис, Педро, Тельо, Месси.

Рақиб таркибини тахмин қиламиз


Дарвозадан "Бетис"нинг 25-ёшли тарбияланувчиси Адриан жой олади. "Малага" билан учрашувда асосий дарвозабон Фабрисио четлаштирилгандан кейин Адриан ўзини кўрсата бошлади ва ўз ўрнини мустаҳкамлаб олди. Шундан буён унга ишонч билдирилади ва кўпгина ҳолатларда "мўъжиза" кўрсатиб келяпти.


Ҳимоя марказида Пепе Мел ихтиёрида жароҳатлар сабаб вариантлар йўқ - Амайя ва Дорадо асосий таркибда майдонга тушади. Қанотлардан Хавьер Чика ва Начо Сантамарияларнинг жой олиши эҳтимоли катта.


Ярим ҳимояда Каньяс, Беньят ва Кэмпбеллар етакчи ҳисобланади. Улар сафини ё Сильва Севилья, ёки Рубен Перес тўлдиради.


Ниҳоят, ҳужум жуфтлигини Кастро ва Молиналар эгалласа керак. Иккинчиси бутун ўйин давомида ҳаракатланиши қийин, уни Сальвадор Агра алмаштиришга тайёр.


Рақиб сафида кимлар хавфли.


Рубен Кастро. "Оқ-яшиллар" ҳужумчиси бу мавсумда 8 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга улгурди ва тўпурарлар бағсида 4-ўринда бормоқда (учликда кимлар эканини яхши билсангиз керак). Бундан ташқари, у ҳамма голларини ўйиндан урган.

Рубен Кастрога бу ишда плеймекер Беньят Этчебаррия яқиндан ёрдам беради. Креатив ярим ҳимоячи мавсумни ажойиб тарзда ўтказмоқда ва ўтган ойда Испания термасида дебютини ўтказишга ҳам улгурди. Икки тур аввал Касиляс дарвозасига тўп киритган футболчи ҳам Беньят ҳисобланиди. Асосан шу иккаласи, шунингдек, ёш Кэмпбеллар Валдес дарвозасига хавф солувчи асосий кучлардир.

Заиф бўғини


Мезбонлар ҳимояси ўзининг ишончлилиги билан мақтана олмайди. "Депор" билан ўйинда ўтказиб юборилган 2 тўп, "Севилья"дан қўйиб юборилган 5та гол, "Реал" билан ўйинда юзага келган ўнлаб хавфли вазиятлар бунинг исботидир. Бундан ташқари ҳимоя чизиғида жароҳатланган футболчилар кўплиги мураббийга бирмунча тўсиқ қўяди. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида ҳаммаси жойида.

ДУЭЛЬ!


Рубен Кастро - Вальдес. Виктор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола оладими йўқми? Бу мавсумда у буни атиги уч бор уддалай олди, бу эса рақиб голеадорини хурсанд қилмай қўймайди.


Лео Месси - Мюллер рекорди. Бутун дунё шу ҳақда ўйлаяпти, гапиряпти ва ёзяпти. Асосийси, Лео бундай эътибордан босимга тушмасдан завқ билан ўйнашда давом этмоғи лозим. Ҳая, ҳеч қачон унга жароҳат яқин келмасин.


Учрашув ҳаками.


Карлос Веласко Карбальо


Туғилган жойи: Мадрид.


Туғилган йили: 16.03.1971.


Примерада дебют қилган йил: 11.09.2004


Ёрдамчилар: Луис Лопес Муньос ва Роберто Алонсо Фернандес.


Бу мавсумда Веласко Примеранинг 7 учрашувини бошқарди ва уларда 37 сариқ ва учта қизил карточка кўрсатди. Етти учрашувдан тўрттасида дуранг қайд этилган, 3тасида мезбонлар ғалаба қозонган.

Эътиборли рақамлар

85. Месси. Мюллер. Рекорд. Хуллас, ҳаммасини биласиз.


8-сафарлардаги кетма-кет ғалабасини қўлга киритишга яқин турибди "Барса". Бу ҳали рекорд эмас, аммо яқин. 8-рақамда майдонга тушадиган футболчи Месси майдонда бўлмаса асосий ижодкорликни ўз қўлига олишига тўғри келади.

Ўйин олди интервьюларидан парчалар

Пепе Мель: "Биз доим "Барса"га қарши юзма-юз ўйнашга ҳаракат қиламиз. Албатта, биз мағлубиятга учрашимиз мумкин, аммо ҳисобдан қатъи назар биз ўз ўйинимизни қиламиз. Буни энг тўғри қарор деб биламиз, чунки бошқа тактикада ҳам мағлубиятга учрашимиз тайин".

Тито Виланова: "Бу ажойиб жамоа. Пепе Мель бошчилигида улар доим бизга муаммо туғдиришган. Айтишим мумкинки, менинг мураббийлик давримдаги энг оғир учрашувлардан бири айнан "Бетис" майдонида ўтган. Биз сўнгги учрашувларда уларнинг майдонидан ғалаба билан қайта олганимиз йўқ. Шунингдек, улар бу мавсум "Мадрид"ни доғда қолдирганини ҳам эслашимиз кифоя. Бу жамоа юқори прессингни амалга оширади ва рақибнинг ўйинни ташкил этишига тўсқинлик қилишга уринади. Аммо мен уларнинг бундай xаракатланишига қарши эмасман, чунки шунда бизга ҳимояда кўпроқ бўшлиқ қолдиришади".

Тахминий таркиблар (sport.es талқини)

Хуллас, ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашув. Ҳар бир томоннинг ўз ҳисоб-китоблари бор. Бу эса ўйин шиддатини янада оширади.

Прикрепления: rasm 1 · rasm 2 · rasm 3
Просмотров: 550 | Добавил: Parkour | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Твиты пользователя @Otash93