Главная » 2012 » dekabr » 10 » Жасур Ҳасанов «Аделаида Юнайтед» таклифини рад этди
15:22
Жасур Ҳасанов «Аделаида Юнайтед» таклифини рад этди

 

"Бунёдкор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жасур Ҳасанов Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" клуби таклифини рад этди. Бу ҳақда футболчининг агенти Санъат Шарипов ўзининг Твитери орқали хабар берди.

Агентнинг таъкидлашича, футболчининг бундай қарорга келишига олис масофа сабаб бўлган. Яшил қитъадан терма жамоа йиғинларига келиб-кетиш учун кўп вақт ва катта куч сарфлашга тўғри келади. Бу эса ЖЧ чиқиш арафасида турган Ўзбекистон терма жамоаси ва футболчи учун қийинчилик туғдиради.

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" ва "Аделаида Юнайтед" клублари ўртасидаги ОЧЛ чорак финал баҳсларидан кейин австралияликлар Жасур Ҳасановга қизиқиб қолишганди. Футболчининг ўзи эса ёзда "қалдирғочлар" сафини айнан ОЧЛ ўйинлари туфайли тарк этмаганди.

"Жасур Ҳасанов бошқа таклифларни кўриб чиқишда давом этмоқда", дея ёзади Санъат Шарипов.
Манба: www.stadion.uz.

Просмотров: 650 | Добавил: Parkour | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Твиты пользователя @Otash93